Главная » 2016 » Сентябрь » 15

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 6 поғонага кўтарилиб, 49-ўриндан жой олди


  • Pro_eXclusive
  • 15 Сен 2016(15:41)
  • 211
  • 0
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 55-ўриндан 49-поғонага кўтарилиб олди. Аввалги ойда 560 очкога эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар 621 очко билан 49-ўринда бормоқда. Осиё мамлакатлар орасида терма жамоамиз Эрон (712 очко), Австралия (643 очко) ва Жанубий Корея (634) термаларидан кейин тўртинчи бўлиб турибди. ФИФА рейтингини ҳамон Аргентина бошқариб бормоқда. Улар ҳисобида 1646 очко мавжуд. Бельгия (1369 очко) ҳам иккинчи ўринни сақлаб қолди. Германия (1347) терма жамоаси Колумбияни (1323)тўртинчи ўринга тушириб, учинчи поғонага кўтарилиб олди.

Теги: 49-ўриндан жой олди, Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейти

Всего комментариев: 0
avatar