Главная » 2016 » Ноябрь » 22

Ўзбекистон вакиллари ушу-таолу бўйича жаҳон кубогида зафар қучдилар


  • Mirkarimoff
  • 22 Ноя 2016(21:25)
  • 133
  • 0

15-20 ноябрь Хитойнинг Фучжоу шаҳрида ушу-таолу бўйича биринчи жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ушу федерацияси маълум қилган.

Ўзбекистон вакиллари Мақсудбек Баходиров ва Нодир Ҳасанов "дуйлянь" йўналишида жуфт бўлиб иштирок этиб, 9,51 балл билан мусобақанинг бронза медалини қўлга киритдилар. Бу йўналишда 1-ўринни Хитой (9,71), 2-ўринни Украина (9,52) вакиллари эгаллаганлар. 

Мусобақада таолунинг ҳар бир йўналишида 8 та энг кучли спортчи иштирок этган. Улар Жакартада (Индонезия) ўтган катталар орасида ушу бўйича 2015 йил жаҳон чемпионати якунларига кўра жаҳон кубогига саралаб олинганлар. 

Маълумот учун, ушу-таолу ушу машқлари мажмуаси бўлиб, якка тартибда хаёлий рақиб билан жанг қилаётгандек машқлар бажарилади. Спортчилар ушунинг турли услублари ҳаракатларига акробатик элементлар қўшган ҳолда машқлар мажмуасини бажариш бўйича мусобақалашадилар. Бунда ҳаракатлар мураккаблиги, аниқлиги ва уларнинг саҳналаштирилганлиги баҳоланади.

Теги: Ўзбекистон вакиллари ушу-таолу бўйи

Всего комментариев: 0
avatar