Главная » 2016 » Август » 4

Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади


  • Admin
  • 04 Авг 2016(20:44)
  • 1257
  • 1

“Milliy”-(MTV) телеканали бугун, 4 август куни тест режимидаги эфирларини бошлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда янги нодавлат телеканал иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик. “Milliy”-(MTV) деб ном олган янги телеканал бугун, 4 августдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади.
 
Мазкур телеканалда ўзбек ва хориж юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилиши режалаштирилган. Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилади.
 
Бундан ташқари, “MTV”нинг дастурлар жадвалидан илмий-оммабоп кўрсатувлар ҳам ўрин олади. Трансляция кабелли ва эфирли усулда бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатади. 
 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ОАВлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Нодавлат оммавий ахборот воситаларининг сони ортиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши учун шарт-шароитлар яратилди, давлат грантлари ажратилди. “MTV” бу ишончни қанчалик оқлайди? Буни вақт изнига қўйиб берамиз. Ҳар ҳолда навбатдаги нодавлат телеканал ҳам ўз мақсади ва йўлидан чалғиб, шоу-бизнес олами вакилларининг “қароргоҳи”га айланмайди, деб умид қиламиз.

Теги: Ўзбекистонда янги телеканал иш бошл

Всего комментариев: 0
avatar