Главная » 2016 » Апрель » 10

Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилди


  • voydodaxek
  • 11 Апр 2016(00:01)
  • 869
  • 0

Бугун, 10 апрель куни соат 15:28 да кучли зилзила кузатилди. Зилзила бир дақиқадан ортиқ давом этди. Хорижий интернет манбаларининг хабар беришича, навбатдаги зилзиланинг сейсмик нуқтаси Афғонистоннинг шимолида жойлашган Бадаҳшон вилояти ҳудуди бўлган. Мазкур ҳудудда Ҳиндиқуш тоғлари жойлашган. Маълумотларга қараганда, ер  силкиниши Афғонистонда 6,6 магнитудани ташкил қилган.

Баъзи маълумотларга кўра, ер силкиниши Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳамда Фарғона водийсида ҳам сезилган.

Тошкент сейсмостанцияси мутахассисларининг маълумот беришларича, зилзиланинг сейсмик нуқтаси Афғонистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги тоғли ҳудуд бўлган. Мазкур ҳудуд Тошкент шаҳридан 535 км узоқликда жойлашган. Зилзиланинг чуқурлиги 200 километрни ташкил этган. Ер силкиниши Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийсида 3 баллни, Навоий ва Жиззах вилоятларида 2 балл деб қайд этилди

Теги: Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилд

Всего комментариев: 0
avatar