Главная » 2016 » Март » 13

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎЛОВЛАРНИНГ ЯГОНА ИНТЕРНЕТ-ПОРТАЛИ ЯРАТИЛАДИ


  • voydodaxek
  • 13 Мар 2016(14:20)
  • 414
  • 0

Умумреспублика ягона процессинг маркази тўловларнинг ягона интернет-порталини яратади.

Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016-2018 йилларда Ўзбекистон республикасида электрон савдо концепциясини амалга оширишни ривожлантириш” ҳақидаги  2015 йил 4 декабридаги 353-сонли қарорига асосан яратилади. 

Янги порталда электрон тижорат тизимида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида савдо ва маркетинг платформалари, тўлов тизими такомиллашган интернет-магазинлар яратиш кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Uzcard миллий тўлов тизимининг сайтида хабар берилишича, бу янги Портал электрон савдо иштирокчилари — сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, тўлов баҳосини камайтиради.

Теги: ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎЛОВЛАРНИНГ ЯГОНА ИНТ

Всего комментариев: 0
avatar