Главная » 2016 » Октябрь » 8

Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов Лас-Вегасда навбатдаги жангини ўтказади


  • Admin
  • 08 Окт 2016(14:43)
  • 241
  • 0

Афсонавий Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси боксчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини яна АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача у сўнгги жангини 17 сентябрь куни америкалик Маркиус Хоуторни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.Унинг навбатдаги рақиби, келиб чиқиши гаваилик, АҚШ номидан жанг қиладиган Жонатан Динонг бўлади.

Мазкур жанг Тошкент вақти билан 9 октябрь куни тонгда бўлиб ўтади. Вакилимизга бўлажак жангда ғалаба тилаб қоламиз. 

Теги: Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмоно

Всего комментариев: 0
avatar