Главная » 2016 » Октябрь » 20

Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги пойгада ғолиб бўлмади, бироқ...


  • News
  • 20 Окт 2016(08:59)
  • 708
  • 0
Аввалроқ, сайтимиз орқали Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида дрэг-рейсинг бўйича мусобақа ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. Хабарингиз бор мазкур мусобақада Ўзбекистондан ҳам пойгачиларимиз иштирок этди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миразим Аҳмедовнинг хабар беришича, юртдошларимиздан таркиб топган “К1” жамоаси пойгаларда муносиб иштирок этишган ва 85 та иштирокчи орасида вақт бўйича 4 ўринни қайд этишган.

Айтиш керакки, мусобақада Ўзбекистондан 2 та жамоа қатнашди. Миразим Аҳмедовнинг айтишича, “K1” ва “TAZ Center” гуруҳлари ўзаро бир-бирларини доимо қўллаб-қувватлаб туришган ва ҳаттоки бошқа жамоа вакиллари ҳамюртларимизнинг иноқлиги ва бирдамлигини кўриб ҳайратда қолишган.

Мусобақадан бир куни аввал ўтказилган квалификация натижаларига кўра, “BMW” ҳайдовчиси Дилшод Юсупов “Unlim” класс, “Mitsubishi” Миразим Аҳмедов 5 класс ва “ВАЗ” ҳайдовчиси Жаҳонгир Жабборов 3 класга тайинланди. Мусобақада ҳар бир тоифа бўйича совринли ўринлар ғолиблари аниқланди.

Ҳамюртларимизга олий ўринлар насиб этмаган бўлса-да, уларни мусобақадаги муносиб иштироки билан табриклаймиз.

Дурдона Расулова

Теги: Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги пой, бироқ...

Всего комментариев: 0
avatar