Главная » 2016 » Август » 31

“Ўзбекнаво”даги йиғилишда Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги тикланаётгани айтилди


  • News
  • 31 Авг 2016(21:24)
  • 1020
  • 0
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда экани ҳақида хабар тарқатган эди. Мазкур хабар кўпчиликнинг хавотирини оширди. Четдан тиш қайраб турганлар, қоқилганимизда қувонадиганлар пашшадан фил ясашга уринишди. Шу орқали уларнинг асл юзлари намоён бўлди. Айни дамда Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги стабил ҳолатда экани ҳақида хушхабарлар тарқалмоқда. Фуқаролар эса дуолар ижобат бўлиб, давлат раҳбарининг соғлиги яхшиланаётганидан мамнун.

Бугун, 31 август куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси барча хонандаларни бир ерга жамлаб, байрам билан муборакбод этди. Йиғилишда Президентнинг саломатлиги тикланаётгани эълон қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“Азиз мухлислар, қадрли юртдошлар! Бугун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида бўлиб ўтган байрамолди йиғилишда муҳтарам юртбошимизнинг саломатликлари тўғрисида ижобий янгиликларни эшитиб, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Шу шодлигимизни сизлар билан бўлишгимиз келди. Илоҳим бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар”, деб ёзади Раҳимова.

Маълумот учун, аввалроқ, Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини байрам билан табриклаб, Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги яхшиланаётгани ҳақида хабар қилган эди.

Теги: “Ўзбекнаво”даги йиғилишда Президент

Всего комментариев: 0
avatar