Главная » 2016 » Октябрь » 29

Заргарлар Леонардо Ди Каприо шарафига ғаройиб қўл телефони дизайнини яратишди


  • News
  • 29 Окт 2016(19:44)
  • 756
  • 0
Франциядаги машҳур заргарлик уйларидан бири бўлмиш Ouvri Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ҳамда унинг севгилиси, модель Нине Агдал шарафига ғаройиб кўринишдаги қўл телефони дизайнини яратди. Бу ҳақда “Newinform.com” хабар бермоқда.

Ушбу қўл телефони моделларини “Bourbon D’Or” ҳамда “Bourbon Noir” деб номлашди. Телефоннинг устки қоплами олтиндан қилинган. Ди Каприога аталган қўл телефонининг дизайнини заргарлар актёр ижросидаги “Темир ниқобдаги одам” фильмидан илҳомланган ҳолда яратган.

Қўл телефонининг орқа қисмида эса “L’Etat, c’est moi!” – “Ҳукумат – бу мен!” ёзуви бор.

Ди Каприонинг севгилиси шарафига аталган қўл телефони эса қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Шунингдек, унда атиргул тасвири ҳам акс этган.

Умида Якубова

Теги: Заргарлар Леонардо Ди Каприо шарафи

Всего комментариев: 0
avatar