Главная » 2016 » Август » 2

Жаҳон аҳолисининг энг бадавлат бир фоизи қаерда яшайди?


  • Admin
  • 02 Авг 2016(11:32)
  • 529
  • 0

Оксфорд университети олимлари дунё аҳолисининг атиги бир фоизини ташкил этувчи энг бой-бадавлат инсонлар асосан қайси мамлакатларда яшашини аниқлашга ҳаракат қилишди. 

Ушбу рўйхатда биринчи ўринни АҚШ эгаллаган бўлиб, ўша бир фоиз жаҳон бойларининг 38 фоизи ушбу мамлакатда истиқомат қилади. Иккинчи ўринда 8,5 фоизлик кўрсаткич билан Япония бормоқда. 

Унинг ортидан 5,8 фоизлик рақам билан Германия жойлашган. Францияда энг бой бир фоиз аҳолининг 5,4 фоизи, Бразилияда 5,3 фоизи яшайди. Россия бу рейтингда Хитой билан тенглашган. Иккала мамлакатда энг бойларнинг 3,4 фоизидан истиқомат қилиши аниқланган. 

Бундан ташқари, олимларнинг қайд этишларича, ривожланаётган мамлакатларда яшаётган бойлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Теги: Жаҳон аҳолисининг энг бадавлат бир

Всего комментариев: 0
avatar