Главная » 2016 » Июль » 1

Жамила Ғофурова: “Кимгадир илиқлик сезсам, туйғуларимни ошкор этишдан уялмайман”


  • Admin
  • 01 Июл 2016(21:10)
  • 279
  • 0

Актриса Жамила Ғофурова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова билан бирга “Сўғдиёна” газетасининг “Бизнинг дуэт” лойиҳасида иштирок этди ва кўплаб саволларга жавоб берди. 

Суҳбат давомида Жамила Ғофурова ўзининг “Шаббона” фильмидаги бош қаҳрамонига феъл-атвор жиҳатдан ўхшаш эканлигини айтиб ўтди: 

—“Шаббона” фильмидаги лўли қиз эсингиздами? Йигитнинг ёнига бориб, “Сени яхши кўриб қолдим” дейди дангал. Внв шу қаҳрамоним характеридаги айрим жиҳатлар менга ўрнашиб қолган. Туйғуларимни яширмайман, кимгадир илиқлик сездимми, ошкор этишдан уялмайман. Салбий қаҳрамонларимга келсак, бу фақат роль, ҳаётда эса яратган образларимнинг аксиман. 

Актриса билан тўлиқ суҳбатни “Сўғдиёна” газетасининг 30 июнь куни сотувга чиққан 26-сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Жамила Ғофурова: “Кимгадир илиқлик , туйғуларимни ошкор этишдан уялмайма

Всего комментариев: 0
avatar