Главная » 2016 » Октябрь » 29

Жанубий Кореяда катта жанжал: Президент муддатидан аввал лавозимини тарк этиши мумкин


  • News
  • 29 Окт 2016(19:41)
  • 419
  • 0
Айни кунда Жанубий Кореяда катта жанжал кўтарилган. Мамлакат тарихидаги илк аёл президент Пак Кин Хе ОАВда дугонаси ҳақида чоп этилган мақоладан сўнг, ўз лавозимидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

ОАВда қайд этилишича, президентнинг энг яқин дугонаси Чхве Сун Силь гарчи ҳукуматда ҳеч қандай лавозимни эгалламаса-да, мамлакат сиёсатига аралашган ва Пак Кин Хега давлат бошқарувида кўмак берган, президент ўқиши лозим бўлган нутқ сўзларини ёзиб берган, мамлакатдаги маҳфий маълумотларни ўқиш имкониятига эга бўлган.

Маълумотларга кўра, Жанубий Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе дугонаси Чхве Сун Силь билан 40 йилдан бери дугона. Президентнинг ўз дугонасига ҳаддан зиёд ишониб юборгани, унга нутқ сўзларини ёзиб беришига, сиёсий қарорларни қабул қилишга имкон берганини бошқача тушуниб бўлмайди, дейилади хабарда.

Шунингдек, ОАВда нафақат Чхве Сун Силь, балки унинг қизи Чон Ю Ен ҳақида ҳам баъзи маълумотлар чоп этилган. 2014 йил Чон Ю Ен Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган ва гўёки мамлакатнинг маданий ривожланишини қўлаб-қувватлаш учун бир қатор фондларни тузган. Ушбу фондлар қисқа вақт ичида бир неча ўнг миллион АҚШ доллари миқдоридаги фойдани келтирган.

Чон Ю Ен ғалабадан сўнг мамлакатдаги энг обрўли Ихва университетига имтиҳонларсиз қабул қилинган. Дарсларга ўз вақтида қатнашмаган, баҳолари пасайиб кетса-да, у талабалар сафида қолаверган. Маълумотларга кўра, бу ҳолат университет ўқитувчиларига тазйиқ ўтказилганлиги сабаб содир бўлган.

Айни вақтда Жанубий Кореяда норозилик намойишлари бўлмоқда. Мамлакат аҳолиси Пак Кин Хенинг ҳаракатларидан ҳайратда эканини яшира олмаяпти. Президент расман мамлакат олдида кечирим сўради, аммо бу воқеалар ушбу биргина узр сўраш билан унут бўладиганга ўхшамайди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Умида Якубова

Теги: Жанубий Кореяда катта жанжал: Прези

Всего комментариев: 0
avatar