Главная » 2016 » Июль » 11

Жасур Умиров бақирмасдан қўшиқ айтолмаслигини тан олди


  • Admin
  • 12 Июл 2016(00:58)
  • 599
  • 0

Хонанда Жасур Умиров бақирмасдан қўшиқ айтолмаслигини тан олди.

“Тушунаман, маҳзун тарона мухлис қалбидан тезроқ жой олади. Уни эшитиш ҳам тингловчи учун мароқли. Лекин анча вақт илгари “Атиргул” номли сокин тарона яратишга уриниб кўрдим. Қўшиқ мавзуси ҳам, мусиқаси ҳам ёмон эмасди. Аммо кўпчилик бу Жасур Умировга ярашмаган қўшиқ бўлибди, деб эътироз билдирди. Тўғри, балки бу таронам ҳам ўз тингловчисини топгандир, бироқ хит даражага етмаган. Шу-шу кўпроқ ўз йўналишимга содиқ қолиб, янги ижод намуналарини яратишга астойдил ҳаракат қилиб келяпман. Ўйлашимча, қўшиқларимда фақат бақиришим керак”,  дея “Сабо” газетаси  мухлислари берган саволларга жавоб берди Умиров.

Теги: Жасур Умиров бақирмасдан қўшиқ айто

Всего комментариев: 0
avatar