Главная » 2016 » Апрель » 12

ЖЧ-2018 3-босқичи учун қуръа: Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари маълум бўлди


  • Admin
  • 12 Апр 2016(14:42)
  • 668
  • 0

Футбол бўйича 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг 3-тур саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиблари номи маълум бўлди.

Бугун, 12 апрель куни Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланган қуръа ташлаш маросимида ЖЧ-2018 саралашининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳидан ўрин эгаллади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Сурия, Қатар, Хитой, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан майдонга тушади.

А гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия;
В гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд.

Самвел Бабаян қўли остидаги терма жамоа 3-саралаш босқичини 2016 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкентда Сурияни қабул қилиш орқали бошлайди.

Биринчи давра

2016 йил, 1 сентябрь. Ўзбекистон - Сурия;
2016 йил, 6 сентябрь. Қатар - Ўзбекистон;
2016 йил, 6 октябрь. Ўзбекистон - Эрон; 
2016 йил, 11 октябрь. Ўзбекистон - Хитой; 
2016 йил 15 ноябрь. Жанубий Корея - Ўзбекистон.

Иккинчи давра сафарда 23 март куни Сурия терма жамоасига қарши баҳс билан бошланади.

Иккинчи давра

2017 йил, 23 март. Сурия - Ўзбекистон;
2017 йил, 28 март. Ўзбекистон - Қатар;
2017 йил, 13 июнь. Эрон - Ўзбекистон;
2017 йил, 31 август. Хитой - Ўзбекистон;
2017 йил, 5 сентябрь. Ўзбекистон - Жанубий Корея.

Теги: ЖЧ-2018 3-босқичи учун қуръа: Ўзбек

Всего комментариев: 0
avatar