Главная » 2016 » Апрель » 10

Жоли ва Питтнинг ажрашиши сабабларига оид янги тафсилотлар пайдо бўлди


  • Admin
  • 10 Апр 2016(20:46)
  • 410
  • 0

Ғарб ОАВлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг ажрашиш ҳақидаги қарорини кенг муҳокама қилмоқда, деб ёзади “Вести”.

Шу кунларда улар Жолининг анорексия туфайли шифохонага тушиб қолгани,унинг аҳволи ўта оғирлиги ва шу пайтда Питт рафиқаси билан ажрашишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида мақола чоп этди.

Актёрнинг француз актрисаси Марион Котийяр билан ишқий муносабатда эканлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди. Уларнинг муносабатлари актёрнинг Жоли билан никоҳига путур етказгани айтилмоқда. Брэд айни пайтда Котийяр билан “Жимжитликнинг 5 сонияси” деб номланган фильмда суратга тушмоқда. Бу эса юқоридаги имш-мишларнинг болалашига асос бўлди.

Жолининг "Кунг-фу Панда 3" мультфильми премьерасига ёлғиз ташриф буюриши гап-сўзларни кўпайтирди. Актриса жуда озғин ва ҳорғин кўринишда эди.

52 ёшли актёр Брэд Питни, шунингдек британиялик фотомодель Кара Делевинь билан ҳам ишқий муносабатда эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Айтишларича, актёр Каранинг кино оламига кириб келиши учун қўлидан келганича ёрдам бераётган экан. Делевиннинг ўзи ҳам кинода суратга тушиш учун моделлик фаолиятини якунлаши мумкинлигини таъкидламоқда. Мазкур маълумотлар аксарият ғарб ОАВларида пайдо бўлди. Уларнинг муносабатлари ҳақида бир мунча жиддий нашрлар ҳам мақолалар чоп этмоқда. Масалан, National Enquirer нашрининг маълум қилишича, Жоли эрини хонанда Мелисса Этериж билан бирга хиёнат қилганликда айбламоқда. Жоли Мелиссанинг фарзанди Питтдан эканлигини таъкидлаб, эридан ДНК текшируви ўтказилишини талаб қилмоқда. Питт эса рафиқасининг бундай хурмача қилиқлари ва айбловларидан чарчагани учун ҳам ажрашишга қарор қилганини таъкидламоқда.

Теги: Жоли ва Питтнинг ажрашиши сабаблари

Всего комментариев: 0
avatar