Главная » 2016 » Октябрь » 27

Жоржиялик рэпер 30 минг АҚШ долларни камбағаллар устидан сочди


  • News
  • 27 Окт 2016(13:15)
  • 596
  • 0
Атланта шаҳри, Жоржия штатидан бўлган 21 ёшли Ralo исмли рэпер ғаройиб тарздаги хайрия ишини амалга оширди. Хонанда умумий миқдори 30 минг АҚШ доллари бўлган пулни кўчага сочди, деб ёзади “Daily Mail”.

Рэпер айни жараённи видеога олиб, ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган ва видеотасвирга қуйидаги сўзларни илова қилган.

“Турли клубларга тупуринг, дўстлар, келинг, кам таъминланган ва бошпанасиз инсонларга оз миқдорда бўлса ҳам ёрдам берамиз”.

Айтиш лозимки, рэпернинг айни ҳаракати кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаоанувчиларига ёқмади. Улар “Ralo пул сочиб, ёмғир каби ерга тушаётган пулларни тутиб олиш учун бир-бирини турткилаётган одамлар устидан кулган”, “рэпер аҳмоқона ишини хайрияга йўйибти-да”, деб хонанднинг ҳаракатини қоралашган.

Шу билан бирга, Ralo амалга оширган иш ҳақида ижтимоий тармоқда “У жуда яхши йигит, бошқалар шундай қила олишармиди?” каби изоҳлар ҳам бор.

Умида Якубова

Теги: Жоржиялик рэпер 30 минг АҚШ долларн

Всего комментариев: 0
avatar