Главная » 2016 » Апрель » 12

Зидан: «Реал» футболчилари сабрли бўлиши керак. Сабр қилиб «Барселона» билан 13 очколик фарқни 4тага туширдик»


  • Admin
  • 12 Апр 2016(17:02)
  • 482
  • 0

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг чорак финалида «Вольфсбург»га қарши кечадиган жавоб учрашуви (сафардаги биринчи баҳс – 0:2) олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. У ўз футболчиларини сабр билан ўйнашга чақирган.

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да бир қанча ажойиб камбэклар амалга оширган, биз шундай ишни яна бир бор қилишга тайёрмиз. Футболчилар кўп гапирмасдан ўйнашлари керак. Улар ўз олдиларида қандай вазифа қўйилганини билишади.

Биз биринчи учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазганмиз ва бу ўйинда албатта голлар уришимиз керак. Бунинг учун бизда 5 дақиқа эмас, 90 дақиқа бўлади. Менинг футболчилардан сўрайдиган нарсам – улар сабр билан ҳаракат қилишсин. Ахир шундай сабр эвазига Испания чемпионатида «Барселона» билан орадаги 13 очколик фарқни 4 очкогача туширдик.

«Реал» ҳеч қачон ютқазишга рози бўлиб майдонга тушмайди. Биз ҳамиша кейинги босқичга чиқиш учун ўйнаймиз. Бизнинг Европа майдонларида қўлга киритган ютуқларимиз ҳамманикидан кўп ва бу ўз-ўзидан бўлмаган», – дейди Зидан.

«Реал» ва «Вольфсбург» ўйини Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Теги: Зидан: «Реал» футболчилари сабрли б

Всего комментариев: 0
avatar