Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


​“Асал ойи” фильмида Шаҳзода Муҳаммедова уч кишининг ишини уддалаяпти


Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов янги фильм суратга олаётгани ҳақида хабар берган эдик. “Асал ойи” деб номланган мазкур фильмда бош ролларни Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров ижро этмоқда. 

Фильмнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Дастлабки саҳналар Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида суратга туширилмоқда. Мазкур жараён акс этган суратлар фильм ижодкорлари, хусусан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўрин олган.

Мана шундай суратлардан бирини изоҳлар экан режиссёр “Асал ойи” фильмида актриса Шаҳзода Муҳаммедова уч кишининг ишини уддалаётганини алоҳида эътироф этди. Маълум бўлишича, актриса “Асал ойи” фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этишдан ташқари либослар бўйича ... Читать дальше »


Admin | 24 Фев 2017 (01:43) | 668 | | 0


Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks пайдо бўлади


Ўзбекистонга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари (минтақаларда ўрта даражадаги), ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига тақдим этилган ҳаракатлар концепциясида шундай чоралар белгиланган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари фаолият юритмайди. Хорижлик сайёҳлар эса шу каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратади ва бу аслида улар учун қўшимча қулайлик ҳисобланади. 

Шундай қилиб, юқорида номлари келтирилган фирма ва компаниялар учун тўловларни амалга ошириш мақса ... Читать дальше »


Admin | 24 Фев 2017 (00:57) | 516 | | 1


Ўзбекистонда хорижий тиллардаги янги телеканал очилади


Ўзбекистонда 2018 йилда UzReport World номли янги халқаро телеканал фаолият бошлаши режалаштирилган. Бу телеканал эфирида бир неча тилларда дастурлар берилади.

Бу Ўзбекистон Президентининг мамлакатда туризмни ўрта истиқболда ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳукуматдаги манба маълумотига кўра, янги телеканал UzReport TV телеканали таҳририяти базасида ташкил этилади.

Канал фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон тарихи, олим ва уламолар фаолияти, миллий анъана ҳамда қадриятларни ёритиш учун ҳужжатли фильмлар ишлайдиган хорижлик продюсерларни жалб этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, шу йўналишдаги National Geographic, Discovery, Viasat History каби етакчи телеканаллар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилади.

Бу лойиҳалар UzReport ахборот агентлигининг ўз маблағлари ва инвесторлар киритган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


Mirkarimoff | 22 Фев 2017 (22:20) | 786 | | 0


Боғчада овқат учун ажратилган пулни кўмир сотиб олиш учун ишлатишга мажбур бўлишмоқда


“Самаркандский вестник” нашрида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида жойлашган 19-рақамли мактабгача таълим муассасасининг абгор аҳволи ҳақида мақола нашр этилди.

Мақолада айтилишича, мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган, аммо унда ҳозирги кунда 55 нафар бола тарбияланмоқда. Чунки, бу ерда зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинмаган.

Муаллиф боғча ҳудудида олинган бир неча суратларни намойиш қилган.

Муассаса биноси 1976 йилда қурилган бўлиб, кўринишидан йиллардан бери таъмирланмаган. Канализация тизимига уланмаган бу бино табиий газ билан ҳам таъминланмаган, унда юз ва қўл ювиш учун шароитлар йўқ.

Боғча мудираси Дилрабо Ҳамидованинг айтишича, мактабгача таълим муассасаси жорий мавсум учун тегишли ташкилотларга кўмир сўраб мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат тушунарсиз сабабларга кўра қондирилмаган. Шу ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 22 Фев 2017 (22:18) | 276 | | 0


Чилонзорда “Matiz”да йўловчи қизни зўрламоқчи бўлган ҳайдовчи ҳибсга олинди


2017 йилнинг 17 феврал куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан оғир жиноятнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу куни соат 19:30 ларда мазкур туманнинг Аллон кўчасида хизмат олиб бораётдан ички ишлар ходимлари йўл четида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасидан ёрдам сўраб бақираётган аёл кишининг овозини эшитиб, автомашинанинг орқа ўриндиғида 25-30 ёшлардаги йигит, бир қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлаётганининг гувоҳи бўлишди. Қиз шўрлик қанча уринмасин ғараз ниятли шахснинг чангалидан чиқолмасди.

Ички ишлар ходимлари қизга ёрдам беришга шошилишди. Аммо автомашина эшиклари ичкаридан берк эди. Тезкор ходимлардан бири амаллаб автомашинанинг орқа эшигини очганда, зўравон унга ўткир тиғли пичоқ билан ташланди. Ходим чап қўлининг ички қисми кесилиб, жароҳатл ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 22 Фев 2017 (22:15) | 1253 | | 2


“Реал” футболчиси “Барселона”га ўтиб кетиши мумкин


Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско клубнинг ашаддий рақиби бўлган “Барселона” сафига ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар Искога жиддий қизиқиш билдиришмоқда. “Барселон” ярим ҳимоячини “Малага”да ўйнаган вақтлардаёқ кузатиб борган. Иско эса 2013 йилда “Реал”га ўтиб кетганди.

“Барселона”дан ташқари маҳоратли ярим ҳимоячига, шунингдек, “Ювентус”, “Челси” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқмоқда.

Жорий мавсумда футболчи Испания чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этиши лозим.


Mirkarimoff | 22 Фев 2017 (22:14) | 991 | | 0


Tish pastasining siz bilmagan xususiyatlari


Ko‘pchilik tish pastasining tishlarni tozalashdan ham boshqa foydali xususiyatlarga ega ekanligini bilmasa kerak. Maqolamizda sizga bu xususiyatlar to‘g‘risida aytmoqchimiz.

Xromlangan buyumlar

Oshxona va vannaxonadagi xromlangan buyumlarni tish pastasi bilan tozalasangiz yaltirab ketadi.

Suv chiqadigan teshiklar

Vannaxonadagi rakovinaning suv chiqadigan teshiklarini ham ozroq tish pastasi yordamida tozalasangiz yoqimsiz hidlar ketadi.

Qoraygan kumush

Qorayib qolgan kumushdan ishlangan buyumlarni tish pastasi bilan yumshoq sochiq yordamida tozalasangiz bo‘ladi. Tozalab bo‘lganingizdan so‘ng quruq sochiq bilan artib tashlang.

Dazmol tagi

Dazmol tagida paydo bo‘lgan qatlamlarni ham xuddi kumush buyumlar kabi tozalasangiz bo‘ladi.


Mirkarimoff | 21 Фев 2017 (23:30) | 752 | | 0


Google haqida siz bilmagan qiziqarli faktlar


Ko‘pchilik uchun Google — orzudagi korporatsiya. Ushbu korporatsiya butun dunyoga nafaqat innovatsion qidiruv tizimi yaratuvchisi sifatida, balki firmaning ichki siyosatiga noodatiy yondashuvi bilan ham mashhurdir. Biz siz uchun Google haqidagi eng e’tiborga loyiq faktlarni to‘pladik.

— Har kuni Google’ga birinchi marta beriladigan yangi so‘rovlar ulushi barcha so‘rovlarning kamida 16 foizini tashkil etadi.

— Agar Google xodimi vafot etsa, uning oilasiga xodimning o‘n yillik ish haqining yarmiga teng to‘lov bir yo‘la to‘lanadi, farzandlariga esa ular 19 yoshga to‘lgunicha har oyda ming dollardan berib turiladi.

— Google barcha mashhur (noyob) kitoblarni 2020-yilgacha skanerlab chiqmoqchi. Bugungi kunda ularning soni 129 milliontani tashkil etadi.

— Microsoft kompaniyasi Google’ning Chrome brauzeri o‘rniga o‘z brauzeridan foydalanganlik uch ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 21 Фев 2017 (22:58) | 576 | | 0


АҚШнинг биринчи хоними ҳақида 7 та факт


2016 йил якуни ва 2017 йил дунё сиёсатида катта ўзгаришларга бой бўлди. Хусусан, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларидан бири саналган АҚШнинг ҳокимият тепасига янги президент келди. Дональд Трамп президент бўлмасиданоқ, шов-шувли мунозараларнинг марказига айланишга улгурди. Унинг сиёсий қарашлари, режалаштирган ислоҳотлари кенг муҳокама қилинди.
 
20 январь санасида расман президентлик лавозимини эгаллаган Дональд Трампнинг рафиқаси, яъни АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп ҳам мунозараларнинг бош мавзуси бўлиб келмоқда. Инаугурация маросимида сипо ва бежирим либосларда намоён бўлган Меланья Трампнинг диди юқори баҳоланди. Балки шу сабабдир у ҳақдаги маълумотлар нафақат Америка халқининг, балки бошқа мамлакатлар аҳолисининг ҳам қизиқишига сабаб бўляпти. Бугун Меланья Трамп ҳақидаги баъзи фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
1. Меланья Трамп ва Дональд Трамп орасидаги ёш фарқи 24 йил (Меланья Трамп 1970 йилда, Дональд Трамп 1946 йилда туғилг ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 21 Фев 2017 (22:08) | 389 | | 0


Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров қиссаси давом этади


Бундан бир неча ой аввал, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлганди.
 
Аввалига, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров турмуш қуриш таклифини бирдирганини, ҳозирча унга жавоб айтмаганини, бу масалани оиланинг катталарини ҳал қилишини айтиб чиққанди.
 
Орадан кўп ўтмай икки ёш Хитой саёҳатига жўнашди. Саёҳатда тушилган суратлар эса ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Шаҳзода Муҳаммедова бу саёҳатни янги фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари билан боғлаган эди.
 
Бир неча ойдан сўнг Шаҳзода ва Азамат ўртасидаги муносабатларга кўз тегди. Муҳаммедова сайтимизга берган инетрвьюсида шундай деган эди:
 
“Азамат ака билан ҳали унаштирилмаган эдик. Мен уларни кино оламида яхши актёр, яхши партнёр, яхши режиссёр сифатида ҳурмат қиламан.

Биз ҳамкорликда икки фильмда суратга тушганмиз. Реал ҳаётда эса Яратган тақдир қилмади чо ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 21 Фев 2017 (22:07) | 875 | | 0


1 2 3 ... 315 316 »