Главная » 2016 » Август » 28

100 млн долларлик хазинаси борлигини 10 йил ўтиб билган балиқчи


  • News
  • 28 Авг 2016(14:37)
  • 1119
  • 0
Палаван оролининг қирғоғидаги бўрон вақтида филиппинлик балиқчи қайиқ лангари билан жуда ғаройиб нарсага илиниб қолди. У сув тубига шўнғиб, баҳайбат чиғаноқни топиб олди. Улкан мидия ичида 34 килограмм оғирликдаги девсимон марварид мавжуд экан!

Чиғаноқнинг янги эгаси бу гавҳар ёмонликлардан асровчи ажойиб туморга айланишини тушунди ва уни эскирган уйидаги каравот тагида 10 йил давомида беркитиб келди. У мазкур баҳайбат марварид катта бойлик олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади.

Барчасини 2016 йилда деярли барча филиппинликларнинг уйларини вайрон қилган ёнғин ўзгартириб юборди. Тумор уйни алангадан сақлаб қолмади ва кўчишдан аввал балиқчи марваридни Пуэрто-Принсеса шаҳрининг сайёҳлик бошқарув менежери Эйлин Амураога сақлаш учун топширишга қарор қилди. Бироқ балиқчи бу хазинанинг бошланғич баҳоси қанча туришини эшитгач, ҳайратдан қотиб қолади ― унинг дастлабки нархи 100 миллион доллар.

Таққослаш учун: авваллари Аллоҳ номли марварид энг катта деб ҳисобланган ва ҳажми бўйича мазкур гавҳардан олти баробар кичик. Янги рекордчи марвариднинг узунлиги ― 67 см, кенглиги ― 30 см.

Марварид шаҳар ҳукуматига ўтказилди ва жамоатчиликка намойиш этилди. Эндиликда Филиппин Пуэрто-Принсеса шаҳарчаси сайёҳларни нафақат ажойиб пляжлар билан мафтун этади.

Шаҳар ҳукумати бу ажабтовур марваридни тўлиқ сертификатлаштириш учун геммологларнинг расмий хулосасини кутмоқда. Унинг баҳоси профессиональ текширувлардан кейин янада баландроқ бўлиши мумкин.
Всего комментариев: 0
avatar