Главная » 2017 » Июнь » 10

10 июнда ёмғирли об-ҳаво хоҳлайсизми?


  • Ies_92uz
  • 10 Июн 2017(09:31)
  • 182
  • 0

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 10 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +31... +33, кечаси эса +17... +19 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +30... +35, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +18... +23 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 

Всего комментариев: 0
avatar