Главная » 2017 » Июнь » 23

11 йиллик таълим бўйича сўров бутун республика бўйлаб ўтказилади


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(11:33)
  • 548
  • 0

Лекин бу кўп ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис вазирлик томонидан расман тасдиқланмаган эди.

 

2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан, 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилган эди. Сўров натижаларига кўра, кўпчилик 11 йиллик таълимни ёқлаб чиқишган. Лекин бу кўп ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис вазирлик томонидан расман тасдиқланмаган эди.
 
Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, эртага, 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилади.

Всего комментариев: 0
avatar