Главная » 2016 » Январь » 11

12 январь куни Тошкент шаҳри ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(18:27)
  • 288
  • 0

12 январь куни кечаси Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим туманларида ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Манба ахборотига кўра, шу куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 11-12 январь кунлари тоғолди ҳудудларига сел келиш хавфи мавжуд.

Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Барча ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол Ўзбекистон бўйлаб сониясига 7—12 метр тезликда эсиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 12 январга ўтар кечаси тоғли ҳудудларда -7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -5 даражагача, Тошкент шаҳридан бошқа қолган ҳудудларда -2 даражагача совиши мумкин. 12 январь куни кундузи эса Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +2…+15 даража оралиғида илиқ бўлиши кутилмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar