Главная » 2016 » Январь » 13

14 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади


  • Admin
  • 13 Янв 2016(22:19)
  • 264
  • 0

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 14 январь куни +11…+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази ахборот берди.

14 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати тоғли ҳудудларда -10 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -2 даражагача совиши мумкин, қолган ҳудудларда 0…+7 даража илиқ оралиғида бўлади.

Хабар беришларича, 14 январь куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +11 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида эса +12 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати +13 даражагача, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида эса +15 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Теги: 14 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳа

Всего комментариев: 0
avatar