Главная » 2015 » Декабрь » 29

14 йил давомида бункер ичида қиёматни кутган канадалик эркак ташқарига чиқиб, бироз ҳайратланди


  • News
  • 29 Дек 2015(22:13)
  • 401
  • 0
2000 йилга яқин охир замон яқинлашаётгани ҳақидаги гап-сўзлар урчигандан урчиди. Айрим иримчи одамлар чинакамига улкан фожиага тайёрлана бошлади. Лекин вақт ўтиши билан башоратларнинг ҳеч бири тасдиқланмади. Дунёда фақат битта одам – канадалик Норман Феллер охир замон келмаганидан бехабар қолиб кетди.

UaInfo нашрининг ёзишича, Феллер бир гуруҳ ҳаммаслаклари билан Ер сайёраси ўз аҳволига қайтиши учун 15 йил кераклигини ҳисоблаб чиқаришди. Шу боис Янги йил арафасида 44 ёшли эркак орқа ҳовлидаги бункер ичига тушиб, у ердан 14 йил давомида чиқмади. У бункер ичида жами 5 006 кун бўлди.

Тепага чиққач, Феллер деярли ҳеч нарса ўзгармаганини кўриб ҳайратланди: автомобили аввалгидек гаражда эди, уйи ҳам деярли ўзгармаган эди. Телевизордаги дастурлар ҳам ҳатто кам ўзгарган эди. Лекин ўзгаришлар ҳам кўп эди: қўл телефонлари, янгича машиналар ва технологиялар пайдо бўлганди, интернет ривожланиб кетган эди. Лекин эркакни замонавий технологиялардан ҳам кўра кўпроқ икки ҳисса сэндвич ўзига ром этди. У умрининг каттакон қисмини бекорга ўтказиб юборганини тушунди.

Норман учун қайғули янгиликларидан бири турмуш ўртоғи Деббининг бошқа эркак билан ҳаётини боғлагани бўлди. Деббининг таъкидлашича, ўша Янги йил арафасида Норман бутунлай ўзини қутқариш ғояси билан яшаган ва ҳатто рафиқасини бункерга таклиф қилмаган. Қайтиб чиққач, Феллер узр сўради, аммо бунинг фойдаси бўлмади.
“Мен бир нарсани тушундим – барчамиз дунё ҳалок бўлишидан хавотирланишни бас қилиб, шунчаки яшашимиз лозим. Дунё ҳар доим мавжуд бўлишига тайёрланишимиз керак”, - деди Феллер.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar