Главная » 2017 » Август » 16

16 август об-ҳавоси: ҳаво булутли бўлади


  • Ies_92uz
  • 16 Авг 2017(06:36)
  • 180
  • 0

16 август куни энг юқори ҳарорат Сурхондарё вилоятида кузатилади.

 

16 август куни Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Тошкент шаҳрида эртага ҳаво ўзгарувчан бўлиб, булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 30-32 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво булутли бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади, кечаси ҳарорат +17...+22 даража.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳарорат кундузи 35 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 15-20 даража илиқ бўлади.
 
16 август куни энг юқори ҳарорат Сурхондарё вилоятида кузатилади. Ҳарорат кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади, кечаси эса 17-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида эртага ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 30-35 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

Всего комментариев: 0
avatar