Главная » 2016 » Январь » 29

2015 йилда бутун дунё бўйича 1,43 миллиард дона смартфон сотилган


  • voydodaxek
  • 30 Янв 2016(00:17)
  • 488
  • 0

Мобил бозорни тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи IDC компанияси маълумотларига кўра, 2015 йилда дунё бўйлаб 1,43 миллиард дона смартфон сотилган.

Энг оммабоп телефон ҳамон Samsung компанияси чиқарган қурилма бўлиб турибди. Компания дунё бозоридаги улушининг 1,7 фоизини бой берганига қарамасдан сотилган смартфонлар бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Йил давомида Samsung`нинг 325 миллион қурилмаси сотилган.

Иккинчи ўринда Apple компанияси турибди. iPhone қурилмасининг охирги авлодининг сотувдаги муваффақияти сабаб компания 2015 йилда 231,5 миллион дона iPhone сотган. Уларнинг ўртача қиймати 700 долларни ташкил қилмоқда. Айнан шу кўрсаткич бўйича Apple ҳаммадан кўпроқ ишлаб топган.

Учинчи ўринда Huawei (100 млн донадан ортиқ) бормоқда.

Шунингдек, яна иккита Хитой компанияси Lenovo ва Xiaomi кучли бешликдан ўрин олган.

Всего комментариев: 0
avatar