Главная » 2016 » Январь » 4

2015 йилда энг қўпол хатоликларга йўл қўйган фильмлар


  • Admin
  • 04 Янв 2016(02:08)
  • 1175
  • 0

"Форсаж 7" картинаси ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Moviemistakes.com интернет сайти Жеймс Ваннинг ушбу фильмидан 40 та хато топган.

Фильмдаги хатолар биринчи саҳнаданоқ кўринади: Жейсон Стэйтем қаҳрамони борган касалхона Лондонда жойлашган бўлади, аммо ташқарида "Бирмингем" деган ёзувни учратиш мумкин.
Рўйхатнинг кейинги ўринларида "Юра даври хиёбони" (33 та хато), "Марслик" (18), "Телба Макс: Ғазаб йўли" (17), "007: Спектр" (14), "Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши" (13), "Одам-чумоли" (13), "Терминатор: Генезис" (10), "Кумушнинг эллик сояси" (7) кинокартиналари бормоқда.
Интернет сайт версияси бўйича кино оламида энг кўп хатоликка йўл қўйилган фильмлар рўйхатида “Қиёмат бугун” фильми бормоқда (561 та хато). Ундан кейинги ўринларда "Қушлар" (546 та хато) ва "Оз сеҳрли диёр” (420) бормоқда.

Всего комментариев: 0
avatar