Главная » 2016 » Январь » 13

2015 йилда Хитой ташқи савдоси 8 фоизга қисқарди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(17:01)
  • 314
  • 0

2015 йилда Хитой ташқи савдосининг умумий кўрсаткичлари 2014 йилга нисбатан 8 фоизга қисқариб кетди. Хитой божхона бош бошқармаси статистикасига кўра, мазкур сумма 3.95 трлн долларга тенгдир.

Экспорт ҳажми 2.27 трлн долларни (2.8 фоиз тушиш), импорт ҳажми 1.68 трлн долларни (14.1 фоиз тушиш) ташкил қилган. Ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси 594.5 млрд долларга тенг.

2015 йилда Хитойнинг энг йирик ҳамкорлари ЕИ (564 млрд доллар), АҚШ (558 млрд доллар), АСЕАН (472 млрд доллар) бўлди.

Всего комментариев: 0
avatar