Главная » 2016 » Январь » 13

2015 йилнинг декабрь ойида энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(17:11)
  • 272
  • 0

Ўтган ой давомида 2180 дона “Гуливернинг саёҳатлари” асари китобхонлар жавонидан ўрни олди.

 

“Янги аср авлоди” нашриёти маркетологлари 2015 йил декабрь ойининг энг оммалашган китоблари мониторингини тақдим этди. Бу ҳақда “Kamolot.uz” хабар бермоқда. 24 талик рейтингга асосан республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоб – бу жаҳон адабиётининг йирик намоёндаси Жонатан Свифт қаламига мансуб “Гулливернинг саёҳатлари” асари деб топилди.
 
Ўтган ой давомида 2180 дона “Гулливернинг саёҳатлари” асари китобхонлар жавонидан ўрни олди. Иккинчи ўринни Астрид Линдгреннинг “Миттивой ва Карлсон” асари, учинчи ўринни эса Даниэль Дефонинг “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” китоби эгаллади.

Ўзбек адибларидан Худойберди Тўхтабоев, Ғофур Ғулом, Ўткир Ҳошимов, Чингиз Айтматовнинг асарлари ҳам ўтган йилнинг декабрь ойида энг кўп сотиб олинган асарлар рўйхатига киритилди. 
loading...
Всего комментариев: 0
avatar