Главная » 2016 » Январь » 4

2015 йилнинг «энг-энг» машиналари


  • Admin
  • 04 Янв 2016(02:06)
  • 881
  • 0

Энг арзон – “Bajaj Qute”. Ҳиндистоннинг “Bajaj Auto” фирмаси маҳсулоти Ҳиндистоннинг яна бир автомобили “Tata Nano”дан энг арзон автомобиль унвонини тортиб олди. Ички бозорда янги машина деярли икки минг долларга тушади («Нано» – камида уч минг долларга).

“Bajaj” янги маҳсулотини дунёнинг 16 мамлакатига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Энг қиммат – “Ferrari 290 MM”. 

2015 йилнинг энг қиммат машинаси 1956 йилда “Формула-1”нинг беш карра чемпиони Хуан-Мануэл Фанхио учун ишлаб чиқарилган “Ferrari 290 MM” пойга автомобили бўлди. У “RM Auctions” аукционида 28,05 миллион долларга сотилди. 

“290 MM” моделида атиги тўрт дона машина чиқарилган бўлиб, у дунёдаги энг қиммат машиналар орасида иккинчи ўринни эгаллади: биринчи ўринда 1962 йилда ишлаб чиқарилган “Ferrari 250 GTO Berlinetta” туради. У 2014 йил августида “Bonhams” аукционида 38,115 миллион долларга сотилган.

Энг дрифтер хот-хэтч – “Ford Focus RS”. 

Янги “Focus RS” тўлиқ тортувчи ва энг тезюрар “RS” моделидир. Дрифт-режим барча ғилдиракларга тортиш кучини тенг тақсимлаб беради. 

“Focus RS”ни 350 от кучига эга турбо мотори ҳаракатга келтиради (4,7 сонияда тезлигини соатига 100 километрга етказа олади). 

Энг "қайноқ" хэтчбек – “Mercedes-AMG A45”. 

2015 йилда А-классидаги “AMG-версия” дунёдаги энг кучли хот-хэтч номини қайтариб олди – икки литрли турбомотор янгиланишдан сўнг 381 от кучига эга бўлди. Машина 4,2 сония ичида соатига 100 километр тезликка чиқади.

“A45 AMG” илгари ҳам энг кучли хот-хэтч ҳисобланар, лекин кейинроқ ўрнини 367 от кучига эга двигателли “Audi RS3”га бўшатиб берганди.

Энг секинюрар – “Google”нинг ҳайдовчисиз автомобили прототипи .

“Google”-мобиль бежизга бу номга эга бўлмади – ўтган ойда полиция автомобилни жуда секин ҳаракатланганлиги учун тўхтатди.

Маълум бўлишича, полициячи унинг тажриба машинаси эканлигини билмаган. Машина тезлиги атайлаб соатига 40 километрдан ошмайдиган қилиб ишланган.

Энг ҳашаматли – “Rolls-Royce Dawn”.

“Rolls-Royce”нинг асосий янгилиги ва 2015 йилнинг энг ҳашаматли автомобили – тўрт ўринли “Dawn” кабриолети. Оҳиста очиладиган йиғма том 22 сония ичида овозсиз йиғилади. Аудиотизим 16та динамикдан иборат, тепловизор ускунаси йўлдаги одамлар ва жониворларни ажрата олади.

“Rolls-Royce” 6,6 литрли 563 от кучига эга V12 мотори билан жиҳозланган.  

Энг узун – “Mercedes-Maybach Pullman”.

“Mercedes-Maybach” туркуми 2015 йилда “Pullman” модели билан бойиди. Унинг ўлчами машинани йилнинг энг узун машинасига айлантирди: узунлиги 6499 миллиметр.

Салоннинг орқа қисмида тўртта ўриндиқ жойлашган (бир-бирига қарама-қарши ўрнатилган иккитадан ўриндиқ). 

Энг кўп эшикли – “MINI Clubman”.

Илгариги “Clubman”да орқа ўриндиққа ўтиш учун атиги битта ёрдамчи эшик бўлган бўлса, янгисига тўртта эшик ўрнатилди. Юкхонасида ҳам иккита эшик жойлашганлиги «Клабмэн»ни йилнинг энг кўп эшикли машинасига айлантирди.

Ҳа, эндиликда унинг эшиклари олтитага етди. 

Энг сўнгги – “Land Rover Defender”.

«Деф» 2015 йилда ишлаб чиқаришдан олиб ташланган энг эски моделдир. “Land Rover” бу афсонавий машинани 67 йилдан сўнг “нафақа”га кузатди.

Ушбу фотосуратдаги икки миллионинчи машина аукционда сотилди уни қатарлик номаълум харидор ярим миллион еврога сотиб олди. 

Энг экологик – “Toyota Mirai”.

Расман ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг “Toyota” “Mirai” модели учун бир ярим мингта буюртма қабул қилди. Бу автомобиль водородда юради.  

Автомобилга сиқилган водород тўлдириладиган бак, ёқилғибўлинмаси ва электрмотор ўрнатилган. 153 от кучига эга двигателни водород ва кислороднинг ўзаро кимёвий реакцияси асосида пайдо бўлга қувват ҳаракатга келтиради.

Нюрбургрингдаги энг тезюрар – “Lamborghini Aventador SV”.

«Авентадор»нинг “SuperVeloce”-версияси Нюрбургринг ҳалқасини 6 дақиқа 59,73 сония ичида айланиб чиқди. 

Шу тарзда 750 от кучига эга “Aventador” Нюрбургрингдаги энг тезюрар автомобилга айланди.

Энг қудратли – “Koenigsegg Regera”.

Женева автосалонида баҳорда намойиш этилган “Koenigsegg Regera” гибриди йилнинг энг қудратли ва тезюрар автомобили деб эътироф этилди. Бу суперкар 1500 от кучига эга бўлиб, тезлигини 20 сония ичида соатига 400 километрга етказа олади.

“Regera”га беш литрли V8 твин-турбо мотори, литийли батареялар ва учта электромотор ўрнатилган. Бундан ташқари, унда узатмалар қутиси йўқ.

Всего комментариев: 0
avatar