Главная » 2016 » Январь » 15

2015 йилнинг ёзида 2 йўловчи қизни уриб кетган автобус ҳайдовчиси қамоқ жазосидан озод этилди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:49)
  • 257
  • 0

2015 йилнинг ёзида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир этилган ЙТҲ ҳодисаси натижасида икки нафар қизнинг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси Ҳикмат Қодиров суд қарорига биноан қамоқ жазосидан озод этилди, деб ёзади «Газета.uz» инернет-нашри.

2015 йилнинг 20 август куни Қодиров бошқариб кетаётган Isuzu русумли автобусида бошқа бир автобусни қувиб ўтишга уриниб, йўлнинг ажратиб турувчи чизиғида турган Мадина Муратшина (1999 йилда туғилган) ва Елена Шишкаловани (1996) уриб кетганди. Мадина воқеа жойида, Елена эса шифохонада вафот этганди.

Манба берган маълумотга кўра, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича айблов эълон қилинди. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг якуний мажлиси 8 январь куни бўлиб ўтди. Айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этганини тан олган.

Судья Шермуҳаммад Саидов ҳукм чиқариш чоғида бир қатор вазиятни юмшатувчи ҳолатлар, жумладан, айбдорнинг айбига иқрорлиги ва пушаймонлиги, унинг муқаддам судланмагани, жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этгани, шунингдек, оиласининг ягона боқувчиси эканини ҳисобга олиб, Ҳикмат Қодировни айбдор деб топди ва унга нисбатан беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ва уч йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазолари тайинланди.

Шу билан бирга, суд Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 3 декабрдаги амнистия ҳақидаги қарорининг 2-бандига («Эҳтиётсизлик натижасида жиноят содир этган шахслар [...] озод қилинсин») асосланиб, айбланувчини қамоқ жазосидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.

«Биз, қизларнинг қариндошлари ва яқинлари, суд ҳукмидан ҳайратда қолдик. Икки ёш қизнинг ўлимига сабабчи бўлган одам жазосиз қолмоқда. Жабрланувчиларнинг ота-оналари бу ҳукмни адолатсиз деб ҳисоблайди ва унинг устидан судга шикоят қилади», — дейди Еленанинг опаси Людмила.

manba: kun.uz

Теги: 2015 йилнинг ёзида 2 йўловчи қизни

Всего комментариев: 0
avatar