Главная » 2016 » Январь » 7

2015 йилнинг қўшиқ рейтинги


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:09)
  • 1205
  • 0

“Даракчи” нашрининг Янги йил сонида келтирилган кўплаб рейтинглар билан ўқувчиларимизни таништириб бормоқдамиз. Қуйида қўшиқлар ва қўшиқчиларга бағишланган навбатдаги рейтинг натижаларини келтириб ўтамиз. Унда турли номинациялар бўйича сараланган ижодкорлар ва уларнинг ижод маҳсуллари ўрин олди. Эслатиб ўтамиз, барча рейтинглар Darakchi.uz сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига асосланди.

Йилнинг энг халқона концерт дастури” деб Озодбек Назарбековнинг концерти деб тан олинди. Кучли учликка Алишер Файзнинг “Дилга яқин”, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Ёшлик қайтмайди” номли концерт дастурлари киритилди.

Йилнинг энг зўр клиплари” сифатида “Божалар” гуруҳи ва Шаҳзода ижросидаги “Мақтанчоқ” қўшиғига ишланган видеоклип эътироф этилди. Ундан кейинги натижалар Баҳром Назаровнинг “Пари-пари”, Гулсанам Мамазоитованинг “Ҳуштак” клиплари томонидан қайд қилинди.

Бунинг акси бўлмиш номинацияда (“Йилнинг энг маънисиз клиплари”) биринчиликни Каниза ҳеч кимга бермади: унинг “Гўзал” номли қўшиғи ва видеоклипи сўровнома иштирокчилари томонидан бир овоздан энг маънисиз ижод маҳсули деб топилди. Кейин ўрин “соҳиб”лари: ёш хонанда Замирнинг “Сен, сен” ҳамда Манзуранинг “Лазги” деб номланган композицияларига ишланган клиплар.

Видеоклипларда чиққан жуфтликлар ҳам баҳоланди. Нашрга ишонадиган бўлсак, Алишер Файз ва Паризода “Рашк қиласанми?” қўшиғининг клипидаги ижролари учун “Клипда йилнинг энг муносиб жуфтлиги” деб топилган бўлса, Сардор Мамадалиев ва Анастасияларнинг “Кўнглимда бир ёр” клипида ижро этган роллари мухлисларга маъқул тушмади ва улар “Клипда йилнинг энг номуносиб жуфтлиги” деб ҳисобланди.

Йилнинг энг яхши қўшиғи”: 1. Озодбек Назарбеков, “Айтиб бер”; 2. Алишер Файз, “Рашк қиласанми?”; 3. Жасур Умиров, “Вай-вай”.

Йилнинг энг мантиқсиз қўшиғи”: 1. Муниса Ризаева, “Сакраменто”; 2. Зиёда, “Ўйна”; 3. Нилуфар, “Хуррам”.

Йилнинг энг кўп танбеҳ олган хонандаси”: 1. Лола Йўлдошева; 2. Каниза; 3. Масрур Усмонов.

Теги: 2015 йилнинг қўшиқ рейтинги

Всего комментариев: 0
avatar