Главная » 2015 » Декабрь » 25

2016 йилда Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги 40та объект Wi-fi тармоғига уланади


  • News
  • 25 Дек 2015(20:58)
  • 247
  • 0
«Ўзбектелеком» АК «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан ҳамкорликда 2016 йилда Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги 40 та объектга Wi-Fi тармоқларини ўрнатади. Бу ҳақда 25 декабрь куни “Ўзбектелеком” АК томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, «Ўзбектелеком» Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мерос объектлари ҳудудида, жумладан, сайёҳлар кўп бўладиган жойларда Wi-Fi тармоғини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда.

Бугунги кунга қадар «Ўзбектелеком» АК томонидан Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги 25 та тарихий ва маданий мерос объектлари ҳудудида, сайёҳлар кўп бўладиган (туристлар кўп ташриф буюрадиган аэропорт, вокзал, йирик савдо марказлари, бозорлар, автостанциялар ва бошқаларда) жойларда Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. Бундан ташқари, икки объектда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Хизматнинг қулай томони шундаки, фойдаланувчилар бир Wi-Fi картаси ёрдамида «Ўзбектелеком»нинг Wi-Fi тармоғига киритилган барча объектлардаги компания интернет хизматларидан фойдалана олади. Агар абонент картани Хивада сотиб олган бўлса, ундан бошқа шаҳарларда ҳам фойдаланиши мумкин.

Теги: Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги 40т, 2016 йилда Самарқанд

Всего комментариев: 0
avatar