Главная » 2015 » Июль » 22

2016 йилда сотиладиган ҳар учинчи смартфон иккита сим картали бўлади


  • News
  • 22 Июл 2015(09:39)
  • 628
  • 0
2016 йилда дунёда сотиладиган ҳар учинчи смартфон икки сим картага эга бўлади.

Strategy Analytics тадқиқот компанияси шундай прогноз бермоқда.Таҳлилчилар 2015 йилда икки сим картали смартфонлар дунё миқёсидаги савдоси ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ошиб, 431 донани ташкил қилишини айтишмоқда. 2016 йилда дунё бўйлаб сотиладиган 1,6 млрд смартфондан 514 млн донаси айнан икки сим картали смартфонларга тўғри келади.

Айни пайтда икки сим картали қурилмалар Хитой ва Ҳиндистонда катта миқдорда сотилмоқда. Бундай смартфонларга юқори талаб ушбу қурилмаларнинг мақбул тарифлардаги телефон алоқаси ва мобиль интернет билан бир вақтда фойдаланиш имкониятини бериши билан боғланган. Бундан ташқари, икки сим картали смартфонлар роумингда тежашга имкон беради ва фойдаланувчини шахсий ва ишчи мақсадларда турли телефонлардан фойдаланиш заруратидан халос этади, деб тушунтирмоқда Strategy Analytics таҳлилчиси Линда Суи.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, Samsung Electronics, Lenovo ва Micromax каби йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчилари икки слот ва икки сим картага эга Android-моделларни фаол тарзда илгари сураётганлари вақтида, Apple ҳанузгача 500 млн.га яқин қурилмага эга ушбу смартфон бозорини ўз назаридан четда қолдирмоқда.

Манба: Kun.uz
loading...
Всего комментариев: 0
avatar