Главная » 2015 » Ноябрь » 9

2016 йилдан Россияда муҳожирлар ёппасига дактилоскопия амалиётидан ўтади


  • News
  • 09 Ноя 2015(13:09)
  • 899
  • 0
Россия Федерал миграция хизмати мамлакат ҳудудига кириш пунктларида чет элликларнинг бармоқ изларини олиш учун махсус комплекслар ўрнатади.

Янги тартиб илгарироқ депортация қилинган, эндиликда исм-шарифини ўзгартириб мамлакат ҳудудига киришга ҳаракат қилаётган шахсларни аниқлаш имконини беради.Айни пайтда дактилоскопик экспертиза фақат визасиз мамлакатлардан ташриф буюрган муҳожирлар ишлаш рухсатномасини олиши пайтида қўлланади.

Эндиликда бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бундай синовларга дучор бўлиши мумкин.Таъкидланишича, айни пайтда Россияга кириш 400 пункт орқали амалга оширилмоқда, уларнинг ярми йўловчиларга мўлжаллангандир. Уларнинг барчаси дактилоскопик ускуналар билан таъминланиши дастури 2016-2020 йилларга мўлжалланган.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar