Главная » 2016 » Январь » 27

27 январда ҳаво совиб, қор ёғиши кутилмоқда


  • voydodaxek
  • 27 Янв 2016(02:52)
  • 314
  • 0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, Устюртда 13 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar