Главная » 2016 » Август » 4

45 ёшли япониялик модель гўзаллиги билан Instagram`ни ҳайратга солди(Фото)


  • Admin
  • 04 Авг 2016(12:28)
  • 1494
  • 0

Райса Хирако исмли япониялик модель ёшига нисбатан анча малоҳатли кўриниши билан ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

45 ёшли моделнинг ташқи кўриниши 20 ёшли қизларга ўхшайди. Ҳозирда Райсанинг Instagram`даги аккаунтини 97 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. 

Токио шаҳрида яшовчи аёл таниқли брендлар билан ҳамкорлик қилади ва клипларда суратга тушади.Уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борувчи интернет фойдаланувчилари Хираконинг ёшини билгач, ҳайратини яширолмайди. 

Маълум бўлишича, модель соғлом турмуш тарзини кечириш орқали бундай натижага эришган. У шунингдек, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига рациони ва ўзи фойдаланадиган табиий косметика акс этган суратларни мунтазам жойлаб келади.

Теги: 45 ёшли япониялик модель гўзаллиги

Всего комментариев: 0
avatar