Главная » 2017 » Декабрь » 27

5:0, 4:0, 3:0, ёҳуд “эл-класико”лар ҳақида нималарни биламиз?


  • Ies_92uz
  • 27 Дек 2017(18:25)
  • 313
  • 0

Тўрт кун олдин Каталониянинг “Барселона” клуби “эл-класико” баҳсида “Реал”дан устун келганди.

 

Шу йилнинг 23 декабрь куни 85 мингдан кўпроқ мухлис Мадриддаги ҳашаматли “Сантьяго Бернабеу” стадионига, дунёнинг 4 миллиард аҳолиси эса телевизор олдига тўпланди.
 
Сабаби, йилнинг муҳим учрашувида Мадриднинг “Реал” клуби “Барселона”ни қабул қилди.
 
Олдинги “Эл-класико”лардан кўра бироз зерикарлироқ ўтган баҳсда каталонияликлар сафарда уч гол уришди ва муҳим очколарни қўлга киритиб, “қироллик клуби” билан орадаги фарқни 14 очкогача етказиб олишди.
 
Энди ўйин борасида тўхталишнинг ҳожати йўқ. Яна фактларга юзланамиз.
 
“Сантьяго бернабеу”
 
Бу стадион мезбон “Реал”га эмас, балким “Барселона” учун омадлидир.
 
2010 йилдан кейинги ўйинлар хусусида тўхталадиган бўлсак, Мадридда Каталония жамоаси 6 бора ғалабага эришган.
 
Тасаввур қиляпсизми, “Қироллик клуби” ўз мухлислари олдида шунча бора ашаддий рақибларига таслим бўлган.
 
Ўзлари эса “Барселона”ни 4 бора мағлуб этган. Кўряпсизми, сўнгги ўйинларда қайси жамоа устун экан?!
 
Ундан ташқари, мадридликлар ўз майдонларида “Барселона”ни 2010 йилдан 2012 йилга қадар кетма кет 5 бора мағлуб эта олмаган.
 
Албатта, умумий статистикаларга қараганда, ким аслида кимлиги намоён бўлади.
 
Бироқ, “Реал”нинг ғалабали иштирокларида умуман бошқа авлод жамоа шарафини ҳимоя қиларди.
 
Энди улар тарих, айни дамдаги клуб вакиллари эса ҳақиқатдан ҳам “Барселона”дан кучсизроқ.
 
Ундан ташқари, Ла лигада жамоаларнинг ўзаро ўйинлари сўнгги натижаларни эсланг, 0:4, 2:3, икки кун олдин эса 0:3. Бу гапимизнинг исботи эмасми?
 
Статистика. 2010 йилдан кейин:
 
“Реал” майдонида: “Реал” ғалабаси – 4, дуранг – 2, “Барселона” ғалабаси – 6, тўплар – 16:26.
 
“Камп Ноу”
 
Балким ишонмассиз, “Барселона” учун “Камп Ноу”дан кўра, “Сантьяго Бернабеу” бироз омадлироқ.
 
Сабаби, 2010 йилдан кейин Каталония жамоаси ўз майдонида Мадрид клуби стадионига қараганда, битта кам ғалабага эришган, 5. Йирик ҳисоб ҳам бир дона, 5:0. Камроқ гол урган, 22 та.
 
Албатта, гап “Камп Ноу”да ўйинларнинг бироз камлигидадир, 12 ўйин. Статистика тўлиқлигича “Барселона” томонида.
 
Лионель Месси бошчилигидаги жамоага қайси мураббий келган тақдирда ҳам “Реал”дан кучли бўлиб келаверди.
 
Тўғри, ўтиб бораётган 2017 йилда “Реал” футбол тарихида қайд этилмаган рекордларни янгилаб ташлади: ЕЧЛда кетма-кет иккинчи ғалаба, бир мавсумда 5 соврин...
 
Аммо, гап “Эль Класико”ларнинг факти ҳақида кетар экан, бу умуман бошқа тарих, бунда ҳар бир кичик жиҳатга ҳам эътибор бериш лозим.
 
2010 йилнинг 29 ноябрь куни “Барселона” “Реал” дарвозасига жавобсиз 5 тўп киритди. Ўша дамларда “Реал” мухлислари шокка тушиб қолган бўлса, не ажаб.
 
Албатта, йирик ҳисобдаги ғалабалар жамоага катта ишонч бағишлайди. Рақиб жамоа мухлисларини эса жахл отига миндиради.
 
Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам ўша мағлуб жамоа ўзлари учун энг кучлилари ҳисобланаверади.
 
Статистика. 2010 йилдан кейин:
 
“Барселона” майдонида: “Барселона” ғалабаси – 5, дуранг – 3, “Реал” ғалабаси – 3, тўплар – 22:17.
 
Умумий фактлар
 
Биз сизларга жамоаларнинг яқин ўтмишдаги натижаларини келтириб ўтишда давом этамиз:

  • 2010 йилдан кейин “Реал” “Барселона” устидан бирорта йирик ғалабага эришмаган;
  • “Барселона” умумий 23 “эл-класико”да 11 (48 %) марта зафар қучган, шулардан 3 таси йирик ҳиобда;
  • “Реал” эса 7 бора (30 %) ғалабага қозонган;
  • Дуранглар сони – 5 га (22 %) тенг;
  • Голлар уриш бўйича устунлик “Барселона” томонида – 48:33;
  • Умумий ҳисоблайдиган бўлсак, 198 ўйинда “Реал”да ғалабалар сони кўпроқ – 83;
  • “Барселона” эса тўрт кун олдин 77-ғалабасига эришди;
  • Дуранглар 38 тага тенг;
  • Тўплар нисбати “Реал” фойдасига – 328:311;
  • “Реал”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 8:2 га тенг;
  • “Барселона”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабалари – 7:2, 5:0;
  • Энг кўп гол урилган ўйинлар – 5:5, 8:2;

 
Томонларнинг 2018 йилдаги ўйини 6 май куни Каталониядаги “Камп Ноу” стадионида ўтказилади.
 
Сўнгги 2 мавсумда “Барселона” “Реал”ни ўз майдонида мағлуб эта олмаяпти – 1:2, 1:1.
 
Ўйин Испания Примеросининг 37-тури доирасида ўтади.
 
Агар чемпионлик масаласи шу баҳсга боғлиқ бўлиб қолса, учрашувда жамоалар қандай тўп суришини тасаввур қилаверинг!

Всего комментариев: 0
avatar