Главная » 2016 » Январь » 20

5 ёшида она бўлган аёл вафот этди


  • News
  • 21 Янв 2016(00:03)
  • 1215
  • 1
5 ёшда фарзандли бўлган қизалоқнинг фарзанди соғлом эди ва бошқа болалардан ҳеч фарқ қилмасди.

83 ёшида Перуда бир вақтлар ўзининг ғаройиб ҳолати билан дунёни ларзага солган Лине Медине вафот этди.

1939 йили Лине Медине исмли 5 ёшли қизалоқнинг ҳомиладорлиги ҳақидаги хабар бутун дунёни ларзага солди. 5 ёшда фарзандли бўлган қизалоқнинг фарзанди соғлом эди ва бошқа болалардан ҳеч фарқ қилмасди. Ягона фарқ уни вояга етган 18-35 ёшлар ўртасидаги аёл эмас, 5 ёшли қизалоқ дунёга келтирганди.

Унинг ҳолати тиббиёт оламида оламшумул ваҳималарга сабаб бўлган. Кейинчалик аниқланишича, Лине Мединенинг ҳайз даври 8 ойликда бошланган, 5 ёшда эса унинг организми тўлиқ вояга етган.

Қизларида ғалати ўзгаришларни сезган Линенинг ота-онаси уни шифокорлар ҳузурига олиб боришади. Қорин соҳасидаги шишдан шикоят қилишади. Аввалига шифокорлар бу шишни ўсимта дейишади, бироқ кўп ўтмай, қизалоқнинг ҳомиладор экани ва туғилажак бола 7,5 ойлик экани маълум бўлади. Ҳомиладорлик билан боғлиқ ташхисни тасдиқлаш учун доктор Херардо Лосада уни Перуга олиб боради. Орадан бир ярим ой ўтгач, 1939 йилнинг 14 майида Лине Медине кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ёрдамида ўғлини дунёга келтиради. Оғирлиги 2,7 килограмм туғилган болага Линени операция қилган жарроҳ шарафига Херардо деб исм беришади. Херардо бутунлай соғом туғилган, аммо 40 ёшида 1979 йили миянинг илиги билан боғлиқ касаллик туфайли вафот этган.

Линенинг қай тарзда ҳомиладор бўлгани ҳақидаги маълумотлар йўқ. Чунки у ҳеч қачон бу ҳақда гапирмаган. Ўшанда унинг отаси, қизининг номусига текканликда айбланиб ҳибсга олинган, аммо даллиларнинг йўқлиги боис у озод этилган. Тахминий маълумотларга кўра, боланинг отаси перулик ҳиндулардан бири бўлиши ҳам мумкин. Чунки Линенинг уйидан узоқ бўлмаган масофада перулик ҳиндулар яшаган.

Кейинчалик Лине Медине Рауль Хурадога турмушга чиққан ва 1972 йили, 38 ёшида иккинчи ўғлини дунёга келтирган.
Всего комментариев: 1
avatar
1 rock9813640 • 06:27, 21 Янв 2016
rostanmi voooy
avatar