Главная » 2017 » Май » 4

5 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмокда


  • Mirkarimoff
  • 04 Май 2017(23:12)
  • 287
  • 0

Бу йил ёғингарчилик кўп бўлмоқда. Бу эса деҳқончилигимиз мўл-кул бўлишидан дарак бермоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +29... +31, кечаси эса +13... +15 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +10...+15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи бир жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси эса +12... +17 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar