Главная » 2015 » Январь » 8

9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда


  • Admin
  • 08 Янв 2015(08:42)
  • 1716
  • 0

Ўзбекистон гидрометеорология Марказининг хабар беришича, яқин кунларда Республика ҳудудида кескин совуқ тушиши кузатилади. 9 январь жума кунидан бошлаб илиқ ҳарорат аёз билан алмашади. Илиқ ҳавода сайр қилишни хуш кўрувчилар эртага 16-18° иссиқда айланишлари мумкин.

“9-12 январда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Кучли қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7° совуқ, кундузи 0° бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан кучли қор ёғади. 7-12 январь кунлари қор кўчиш эҳтимоли мавжуд”, дейилади Марказ берган хабарда.
 

Теги: 9 январдан Ўзбекистон ҳудудида кеск

Всего комментариев: 0
avatar