Главная » 2015 » Ноябрь » 9

9 ёшли ҳинд мобил иловалар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари бўлиб ишламоқда


  • News
  • 09 Ноя 2015(17:17)
  • 707
  • 0
Ҳиндистонда туғилган, бироқ ҳозирда АҚШнинг Остин шаҳрида истиқомат қилаётган учинчи синф ўқувчиси Рубен Пол ўзининг 9 ёшида мобил қурилмалар учун илова дастурлар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари сифатида киберхавфсизлик бўйича ташкил этилган конференцияда иштирок этди.

Отасининг қайд қилишича, Рубен беш ёшлигидаёқ ахборот технологиялари соҳасига қизиқишни бошлаган. Ўша пайтдаёқ у Scratch дастурлаш тилини яхши ўзлаштирган. Маълум муддат ўтиб, ўспирин яна бир қанча дастурлар тилларини ўзлаштириб олган ва ўзининг илк мобил иловаси математикадан мактаб вазифаларини бажариш учун ёрдам берувчи илова-дастурни ишлаб чиққан.

Ҳозирги кунга келиб Рубен Пол —мобил иловалар ишлаб чиқарувчи Prudent Games компанияси раҳбари саналади. Рубен Бош директор саналса, унинг отаси бизнес-шериги ҳисобланади.

Конференция давомида 9 ёшли Рубен ўта ишончсиз паролларни ва ҳимоя қилинмаган тизимларни қандай қилиб осонликча бузиб ўтиш мумкинлиги ҳақида тақдимот ўтказган.
Всего комментариев: 0
avatar