Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


Янги ақлли, чўнтакбоп смартфоннинг асосий хусусиятлари


1 июнь куни Lenovo компаниясининг Moto брендидаги Moto Z Play смартфони ўрнини эгаллаши кутилаётган Moto Z2 Play смартфонининг кўргазмаси бўлиб ўтади. Технология оламини камхаражатлиги ҳамда сифати юқорилиги билан забт этаётган ушбу смартфон ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.
 
Lenovo аввалига Moto Z2 ва Z2 Force планшетлари кўргазмасини ўтказишни режалаштирганди, лекин компания модулли смартфонлар кўргазмасини ўтказишни жоиз деб топди. Moto Z2 Play смартфонининг аввалги моделидан фарқи шундаки, орқа панели тўлиқ металл билан қопланган. Бармоқ изи сканери эса аввалгидек дисплей остида жойлашган.
 
Шунингдек, янги Moto Z2 смартфони Moto Mods вазифасини сақлаб қолган бўлиб, орқа панелда магнит майдони жойлашган. Магнит майдонига эса ҳар хил декоратив аксессуарлар ёки Hasselblad камера модули, JBL колонкаси, қўшимча аккумулятор, прожектор ... Читать дальше »


Mirkarimoff | Вчера (22:54) | 159 | | 0


Муҳаммадисо Абдулхаиров янги йўналишда театр гуруҳи очди


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги маданият саройида таниқли актёр, режиссёр Муҳаммадисо Абдулхаиров бошчилигида Ўзбекистонда деярли ҳали-бери ривожланмаган — пантомима йўналиши бўйича янги театр гуруҳини ташкил этди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи сайтмизга маълум қилди.
 
Театр жамоаси шу кунга қадар Муҳаммадисо Абдулхаиров режиссёрлигида тўртта пантомимани саҳналаштирган.
 
Жамоа июнь ойининг иккинчи кунидан тўртинчи санасига қадар “Қўлга қўнган бахт” деб номланган пантомимани томошабинлар эътиборига ҳаво этишни режалаштирмоқда.
 
Янги спектаклга ишланган қисқа видеоролик ва Муҳаммадисо Абдулхаиров билан эксклюзив суҳбатдан тез кунларда сайтимиз орқали бохабар бўласиз.


Mirkarimoff | Вчера (22:51) | 138 | | 0


Ўзбекистондаги энг катта спорт аренаси ҳақида нималарни биласиз?


Тошкентда қурилаётган кўп функционал “Ҳумо Арена” муз саройи Ўзбекистонда илк ҳашаматли спорт аренаси ҳисобланиб, ҳозирда саройда Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси ишчилари мехнат қилишмоқда.
 
Келаси йилга қурилиш ишлари якунланиши режалаштирилган муҳташам саройнинг асосий қисмини Сингапур мамлакатининг йирик компанияларидан бири Enter Engineering Pte. Ltd қурувчилари зиммаларига олишган. Ўзбекистоннинг Wind Rose компанияси қурилишни молиялаштириш билан бирга шахсий инвестициясини сарфламоқда.
 
14 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади.
 
Бинонинг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 3 ... Читать дальше »


Ies_92uz | Вчера (16:08) | 156 | | 0


#Бугун: Шоҳруҳхон 32 ёшни қарши олди


Бугун 29 май – йилнинг 149-куни. Йил якунига 216 кун қолди.

Байрамлар
 
БМТ Халқаро тинчлик ўрнатувчилар куни.
 
Бутунжаҳон соғлом овқат ҳазм қилиш куни.
 
Доминикан Республикаси – Оналар куни.
 
Россия – Ҳарбий автомобилчилар куни. Божхона хизматчилари фахрийлари куни.
 
Қирғизистон – Қуролли кучлар куни.
 
АҚШ – Висконсин куни.
 
Воқеалар
 
1453 йил – Султон Маҳмуд II бошчилигида турк армияси Константинополни қамал қилди.
 
1807 йил – Мустафо IV Усмонийлар империясига султон бўлди.
 
1832 йил – Канадада расман Ридо канали очилди, у Оттава дарёсини Онтарио кўли билан боғлайди.
 
1848 йил – Висконсин АҚШ штати бўлди.
 
1903 йил – Петербургда Троицкий кўприги тантанали равишда о ... Читать дальше »


Ies_92uz | Вчера (16:06) | 286 | | 0


Аҳоли сони бўйича Хитой ортда қолдирилди


АҚШнинг Висконсин университети профессори

И Фусянь тадқиқот ўтказди ва Хитой аҳолиси бўйича расмий маълумотлар нотўғри эканини аниқлади.

Унинг ҳисоби бўйича ХХР аҳолиси расмий статистикада қайд этилганидан 90 миллионга кам.

Агар олимнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Хитойда 1,29 миллиард киши яшамоқда, 1,38 миллиард эмас.

И Фусянь ҳисобига қараганда, Ҳиндистонда эса 1,32 миллиард киши истиқомат қилади.

Профессор маълумотларига кўра, Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетган ва ҳозирда дунё бўйича биринчи ўринга чиқиб олган.

Сумбула

News | 28 Май 2017 (22:55) | 643 | | 0


Ўзбекистонда GTA, Mortal Combat, Call of Duty ва бошқа кўплаб ўйинлар тақиқланди


Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг жорий йил 25 январдаги 1-сон баённомаси билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланди.

Шу мақсадда барча лицензиатлардан номлари иловада келтирилган компьютер ўйинларининг нусхалари тайёрланиши, тарқатилиши ва ижарага берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, ижарага бериш, шунингдек, фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”га мувофиқ, зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилиши ҳамда унинг тар ... Читать дальше »

News | 28 Май 2017 (22:54) | 314 | | 0


Россиядаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишди


Россиянинг Оренбург шаҳри Новосергиев туманида бугун, 27 май куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:00 ларда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўзига тегишли бўлган ВАЗ русумидаги автомобилни бошқариб кетаётганда тупроқ йўлда назоратни йўқотиб, чуқурликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида 52 ёшли ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида вафот этган. Автомобилда бўлган яна бир йўловчи жиддий жароҳат олиш туфайли шифохонага етказилган.

ФВВ ҳамда ЙПХ ходимлари ҳозирда мудҳиш воқеа содир бўлган жойни ўрганиб чиқишмоқда.

Акмал Эшонхонов

News | 28 Май 2017 (22:52) | 326 | | 0


Тошкентда содда инсонларни алдаб юрган фирибгар қўлга тушди


2017 йил давомида, Чилонзор тумани ҳудудида яшовчи Мехрангиз Жумақулов бир неча фуқароларга Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида қурилаётган намунали уйларни, ўзига таниш мансабдор шахсларга пора бериш орқали навбатсиз олиб беришни ваъда берган.

Жумақулов содда кишилардан 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул ва улар ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жумақуловга нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Акмал Эшонхонов

News | 28 Май 2017 (22:51) | 178 | | 0


TOP-7: Энг қимматбаҳо мобил телефонлар


Бугунги кунда ҳаётимизни мобил телефонларсиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир инсон ўз эҳтиёжлари ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ўзига муносиб қурилмани танлайди. Бироқ шундай телефон аппаратлари борки, уларни ҳамма ҳам қўлга кирита олмайди - улар алоқа воситаси эмас, энг аввало ҳашамат воситасидир. Trendymen дунёнинг энг қимматбаҳо телефонлари ва уларнинг нархига оид маълумотлар билан бўлишди.

Diamond Crypto Smartphone

Россиянинг Ancort компанияси томонидан йиғилган телефон дизайни билан австриялик Петер Алойссон шуғулланган. Бироқ қурилмани бошқаларидан ажратиб турувчи хусусияти 50 та олмос билан безатилган платина корпуси эмас, балки замонавий шифрлаш технологиялари самараси бўлган юқори хавфсизлигидир. ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 28 Май 2017 (22:32) | 467 | | 0


1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади


1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3010-сонли "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Қарорнинг 1-бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта - сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин" дейилади.

2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, экспорт ҳажмини маҳсулотларни сотиш бозорларини янада диверсификациялаш ва экспорт қилинувчи маҳсулот номенклатураси, ташқи бозорларда позицияларни мустаҳкамлаш ҳисобига ошириш; ишлаб чиқариш ҳажмини янг ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 28 Май 2017 (22:19) | 165 | | 0


« 1 2 3 4 ... 334 335 »