Главная » Сўнгги хабарлар

Новости


Яхши тайёргарлик кўра олмаган Жаҳонгир Отажоновнинг концерт дастури қандай ўтди?


Тўғриси, кетма-кет концертларини мухлисларига ҳавола этиб келаётган хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг 24-25 май кунлари “Туркистон” саройида ўтказган концертига тушишдан олдин ичимиздан бир қанча шубҳалар ўтди.

Концертидан бир неча кун аввал, яъни 21 май куни Жаҳонгир Отажонов Москвада яккахон концерт дастурини тақдим этиб қайтганди, концертдан сўнг эса тўй тадбирлари, кетма-кет жонли ижрода концерт, бунинг устига узоқ йўл, бунинг устига мазкур концерт 2017 йил баҳоридаги иккинчи концерт эди. Қисқа вақт ичида хонанда мухлисларига қандай янгилик ҳозирлар экан?!

Концерт аввалидаёқ хонанда концертига яхши тайёргарлик кўра олмаганини тан олди. Дастур аввалида хонанданинг ҳорғинлиги билиниб турди.

Бироқ бироз фурсат ўтиб, концертда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳри ёрдамида жонланиш сезилди, концерт дастурига аввалги концертларидан-да қувноқ кайфият ҳукмронлик қила бошлади.

Жаҳонгир Отажоновнинг барча учун кутилмаган совғаси бу дастурдаги ўз ... Читать дальше »


Mirkarimoff | 28 Май 2017 (21:36) | 210 | | 0


Тошкентнинг қайси туманларида тез-тез ЙТҲ содир бўлади: Статистика


Йил бошидан буён (22 майга қадар) Тошкентда 472 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Энг кўп ЙТҲ Юнусобод туманида содир бўлган - 75. Аянчли статистиканинг учлигига шунингдек Чилонзор - 64 ва Мирзо-Улуғбек тумани кирган - 54 та ЙТҲ.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари сони 15% камайган. Тошкент шаҳар ЙҲББдан хабар беришларича, рақамларнинг кескин пасайишига фото ва видео кузатув компьютерлаштирилган тизимининг жорий этилиши сабаб бўлган.

4 ойда ЙТҲ оқибатида 480 киши турли даражада тан жароҳати олди, 55 нафар иштирокчи ҳалок бўлди. 2016 йилнинг ҳудди шу даври билан таққослаганда жабрланганлар сони 73 тага ёки 13,2% камайган, ҳалок бўлганлар 15 кишига ёки 21,4% камайган.

Тошкентдаги 69,1% ЙТҲлар пиёдаларнинг устига бостириб келиши билан боғлиқ.


Mirkarimoff | 28 Май 2017 (21:34) | 85 | | 0


Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан боришни режалаштирган


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг сентябрь ойида АҚШга расмий ташрифни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Кун» мухбирига Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизматидаги манба хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп 21 май куни Ар-Риёдда араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида илк марта учрашганди. Айнан шу учрашув вақтида бўлажак ташриф бўйича келишиб олинган бўлиши мумкин. 

Маълум бўлишича, Доналд Трамп Ўзбекистон президенти билан бўлган суҳбат чоғида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳақида ҳам ўз фикрларини айтиб, мазкур дастур ўзининг аҳамиятли натижаларини беришига ишонч билдирган.


Ies_92uz | 28 Май 2017 (19:26) | 93 | | 0


Пластик карточкалар: Ўзбекистонликлар учун яхшиликми ёки бош оғриғи?


Ривожланган давлатларда товар ёки хизматлар учун тўлов қилишда пластик карточкалардан фаол фойдаланилади. Уларни ишлатиш аҳоли учун ҳам, банк учун ҳам, чакана савдо учун ҳам қулай. Ўзбекистонда эса пластик карточканинг машҳур афзалликларига қарамасдан, уни ишлатиш фойдаланувчиларнинг ҳаётини қийинлаштириб юбормоқда. Энг бош муаммо — бир қатор савдо нуқталарида терминалларнинг йўқлиги ва пулларни нақдлаштириш тизими йўлга қўйилмагани.

Нега Ўзбекистонда пластик карталарни жорий қилиш мана шундай «нотипик» натижаларга олиб келди? UZ24 тушунтириш истаб, мустақил иқтисодчи Юлий Юсуповга мурожаат қилди.

Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда харидларнинг катта қисми — нақдсиз кўринишда амалга оширилади: буларга банк ўтказмалари, электрон ҳамёнлардан ва пластик картадан тўловлар киради. Масалан, пулларни « ... Читать дальше »


Ies_92uz | 28 Май 2017 (19:24) | 119 | | 0


Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”


Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги видеомурожаатини эълон қилди. Унда Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни Михаил Булгаковнинг «Ит юрак» асари қаҳрамони Полиграф Шариков билан таққослаган.

«Мана сен, Алексей Полиграфович, муносиб давомчига айланмоқдасан. Бироқ, агарда Шариков китобда шунчаки тентак ва саводсиз одам бўлса, сен ундан ҳам узоқроққа қараб кетаяпсан. Сен нафақат сафсатабоз, балки жуда ҳам бадиий ёлғончисан», - деди тадбиркор.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, мухолифатчидан дебатларга таклифни эмас, балки узр сўрашини кутганди.

«Бизнинг дебатлар судда бўлади, Алексей Полиграфович Навальний. Туф сенга яна бир марта», - деди у.

Бундан ташқари, Усмонов ўзининг илк видеомурожаати ҳақида ўз фикрини, жумладан, «жуда ёмон» бўлса ҳам, билдирган барчага миннатдорлик изҳор қилди.

Аввалроқ Алишер ... Читать дальше »


Ies_92uz | 28 Май 2017 (12:05) | 331 | | 0


Ўзбекистонда GTA, Mortal Combat, Call of Duty ва бошқа ўйинлар тақиқланди


Зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлигини бузишга қаратилган ҳар қандай компьютер ўйинлари тақиқланди.

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг жорий йил 25 январдаги 1-сон баённомаси билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланди.
 
Шу мақсадда барча лицензиатлардан номлари иловада келтирилган компьютер ўйинларининг нусхалари тайёрланиши, тарқатилиши ва ижарага берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, ижарага бериш, шунингдек, фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензия ... Читать дальше »


Ies_92uz | 28 Май 2017 (09:14) | 246 | | 0


Аҳоли сони бўйича Хитой ортда қолдирилди


Ҳозирги вақтда Хитойда 1,29 миллиард киши яшамоқда, 1,38 миллиард эмас.

 

АҚШнинг Висконсин университети профессори

И Фусянь тадқиқот ўтказди ва Хитой аҳолиси бўйича расмий маълумотлар нотўғри эканинианиқлади.
 
Унинг ҳисоби бўйича ХХР аҳолиси расмий статистикада қайд этилганидан 90 миллионга кам.
 
Агар олимнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Хитойда 1,29 миллиард киши яшамоқда, 1,38 миллиард эмас.
 
И Фусянь ҳисобига қараганда, Ҳиндистонда эса 1,32 миллиард киши истиқомат қилади.
 
Профессор маълумотларига кўра, Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетган ва ҳозирда дунё бўйича биринчи ўринга чиқиб олган.


Ies_92uz | 28 Май 2017 (09:09) | 387 | | 0


Энг кутилган янгилик: GM Uzbekistan автомобиллари энди сўмда сотилади


Қарор ижроси учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов масъул этиб белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти кеча, 26 май куни "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорнинг 1-бандида қайд этилишича, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта – сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқулланган.

2-бандида жорий йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

Қарор ижроси учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ... Читать дальше »


Ies_92uz | 28 Май 2017 (09:07) | 239 | | 0


Ўзбек фильми Халқаро Канн кинофестивалида намойиш қилинди


Фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли киноактёрлар қатори, россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам иштирок этган.

 

Кинематографияни ривожлантириш марказининг кўмаги остида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган “У” (“She”) номли қисқа метражли фильм 70-Халқаро Канн кинофестивалига тавсия қилиниб, фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб жаҳон киноижодкорларининг асарлари қатори намойиш қилинди. 

Айни кунларда Марказ директори Ойбек Абдушукуров бошлигидаги, режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда Марказнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 70-Халқаро Канн кинофестивалида иштирок этишмоқда. Марказ директори Ойбек Абдушукуров Франциянинг Канн шаҳридан тўғридан-тўғри маълум қилишича, мазкур кинофестиваль ўзбек кинематографиясини дунёга танитиш билан бирга, марказ ва дунёнинг нуфуз ... Читать дальше »


Ies_92uz | 27 Май 2017 (12:35) | 373 | | 0


Роналдунинг янги маҳбубаси ҳомиладорми?


Жорий йилнинг 25 май куни Мадриднинг “Реал” жамоаси суперюлдузи Криштиану Роналду анча йиллардан бери илк марта севган қизи билан илиқ муносабатларини тасдиқлади.
 
Футболчи ўзининг Instagram’даги саҳифасига 22 ёшли Жоржина Родригес билан бирга тушган расмини жойлади ва юракча белгисини қўйди. ОАВ томонидан қайд этилишича, бу жуфтликнинг муносабатлари анча жиддий.Маълумотларга кўра, Жоржина айни дамда ҳомиладор бўлиши мумкин. 
Маълумот учун, Роналду севгилиси Родригес билан 2016 йилда шопинг пайтида танишиб қолган. ФИФА томонидан ташкил этилган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида Жоржина португалиялик футболчи билан бирга эди.
Қайд этиш керак, 2010 йилда Роналду суррогат онадан ўғил кўрган ва кичик Криштиану деб исм берган. Жорий йилнинг март ойида эса яна бир шундай суррогат она Роналду учун эгизаклар туғиб бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаб кетган эди.


 


Ies_92uz | 27 Май 2017 (12:31) | 697 | | 0


« 1 2 3 4 5 ... 334 335 »