Главная » 2017 » Май » 28

Аҳоли сони бўйича Хитой ортда қолдирилди


  • News
  • 28 Май 2017(22:55)
  • 740
  • 0
АҚШнинг Висконсин университети профессори

И Фусянь тадқиқот ўтказди ва Хитой аҳолиси бўйича расмий маълумотлар нотўғри эканини аниқлади.

Унинг ҳисоби бўйича ХХР аҳолиси расмий статистикада қайд этилганидан 90 миллионга кам.

Агар олимнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Хитойда 1,29 миллиард киши яшамоқда, 1,38 миллиард эмас.

И Фусянь ҳисобига қараганда, Ҳиндистонда эса 1,32 миллиард киши истиқомат қилади.

Профессор маълумотларига кўра, Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетган ва ҳозирда дунё бўйича биринчи ўринга чиқиб олган.

Сумбула
Всего комментариев: 0
avatar