Главная » 2016 » Январь » 7

АҚШ Асад 2017 йил мартида президентликдан кетишини белгилаб берди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:05)
  • 218
  • 0

Оқ Уй Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимини 2017 йил мартидан эртароқ бўшатмаслигини эътироф этди. Бу ҳақда Сурия масаласи билан шуғулланувчи амалдорлар учун тайёрланган ички ҳужжатда айтилди. Мазкур ҳужжат билан Associated Press мухбири танишиб чиқишга муваффақ бўлди.

Америкалик мансабдорлар учун тузиб чиқилган графикда 2017 йилнинг март ойи Асад президентликдан кетадиган вақт сифатида кўрсатилган, деб таъкидлайди у. Шунингдек, тахминан ўша вақтдан бошлаб унинг қуршовидаги одамлар мамлакатни тарк эта бошлайди.

График БМТ томонидан тасдиқланган режага асосланган бўлиб, дастлаб у 2015 йилнинг ноябрида Венада ўтган халқаро конференцияда ўқиб эшиттирилган эди. Лойиҳага мувофиқ, Сурияда янги президент ва парламент сайловлари 2017 йилнинг августида бўлиб ўтади, бунга қадар мамлакатни ўтиш даври ҳукумати бошқариб туради.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar