Главная » 2016 » Январь » 14

АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди


  • Admin
  • 15 Янв 2016(01:10)
  • 557
  • 0

АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди. Маросим YouTube сервиси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Асосий мукофотга “Тушиш ўйини”, “Айғоқчи кўприги”, “Бруклин”, “Телба Макс: Ғазаб йўли”, “Марслик”, “Омон қолган”, “Хона” ва “Диққат марказида” фильмлари даъвогарлик қилмоқда.

“Энг яхши режиссёр” категориясида мукофотга Адам Маккей, Жорж Миллер, Алехандро Гонсалес Иньярриту, Ленни Абрамсон ва Том Маккарти даъвогарлик қилмоқда.

“Энг яхши оригинал сценарий” номинациясида номзоди кўрсатилган фильмлар: “Айғоқчи кўприги”, “Машинадан”, “Бошқотирма”, “Диққат марказида” ва “Кўча овози”.

manba: kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar