Главная » 2016 » Январь » 14

АҚШда 1,5 миллиард доллар жекпотга эга Powerball лотереяси ўйналди


  • bekzod
  • 14 Янв 2016(17:04)
  • 332
  • 0
АҚШда 1,5 миллиард долларлик рекорд даражадаги жекпотга эга Powerball лотореяси ўйналди. Ҳозирда ютуқ чиққан чипта Калифорния штати маркази Лос-Анжелес шаҳри атрофидаги шаҳарчалардан бирида ўйналгани маълум.

Жекпотни ютиш учун бешта оқ ҳамда битта Powerball деб номланувчи қизил шарчадаги рақамларни тўғри топиш талаб қилинади. Номаълум шахс барча 08 27 34 04 19 ва 10 рақамларни тўғри топган ҳолда миллиардерга айланди.

Ташкилотчиларнинг қайд этишларича, ғолиб чиққан ютуқли чипта Чино Хиллс шаҳарчасида харид қилинган. Қайд этиш жоизки, шу вақтга қадар АҚШда ўйналган энг катта ютуқ жамғармаси 656 миллион долларни ташкил этар эди.
Всего комментариев: 0
avatar