Главная » 2016 » Февраль » 25

АҚШда арвоҳлар макон қурган уй сотилмоқда


  • voydodaxek
  • 25 Фев 2016(16:16)
  • 591
  • 0

Ушбу уй қуриб битказилганидан бери 20 та оила унга кўчиб кирган. Аммо уларнинг ҳеч бири қарилик гаштини сура олмай, ёшлигидаёқ вафот этган. Хонадон эгаларининг ўлими ғайриоддий тарзда кечган...

 

Янги Орлеаннинг Луизиана штатида арвоҳлар макон қурган уй сотувга қўйилди, дея хабар беради “Vistanews.ru” нашри.

Ташқи кўрнишидан бирор ғайриоддий ҳолат борлиги ҳатто сезилмайдиган бу уй унга кўчиб кирганларни қийноққа солади. Бир сўз билан айтганда, бу уйни харид қилганларга хотиржамлик йўқ.

Магнолия Мэншн номи билан машҳур бу уйда жуда кўпчилик яшаган, аммо маълум вақт ўтгандан сўнг, уй эгалари уйни зудлик билан тарк этишни ихтиёр этишади.

Уй 1857 йили пахта плантацияси хўжайнини томонидан қурилган. Уй қуриб битказилганидан бир неча кун ўтгач, унинг эгаси сариқ касаллиги билан оғриб қолади ва вафот этади. Уйнинг кейинги эгасини эса яшин уриб ўлган. Сўнг уй машҳур бизнесменлардан бирининг ўғлига насиб қилади. У хизматкорларни ана шу уйга жойлаштиради, бироқ уларга ҳеч нарса қилмайди. Шундан сўнг, унинг ўзи ҳам бу уйга кўчиб ўтади. Ярим йил ўтгач зинадан йиқилади ва нобуд бўлади.

Маълумотларга кўра, уй эски қабристон устига қурилган. Шу сабабли ҳам унда арвоҳлар кезиб юради ва одамларнинг ўлимига сабаб бўлади, деган гаплар бор.

Теги: АҚШда арвоҳлар макон қурган уй соти

Всего комментариев: 0
avatar