Главная » 2016 » Январь » 11

АҚШда йилнинг энг яхши автомобиллари номи маълум қилинди


  • Admin
  • 12 Янв 2016(01:58)
  • 395
  • 0

Детройтдаги моторшоуда ҳар йиллик танлов “Шимолий Американинг енгил автомобили ва йилнинг йўлтанламаси” ғолиблари эълон қилинди. Енгил автомобиллар орасида Honda Civic, кроссоверлар категориясида Volvo XC90 биринчи ўринни эгаллади.

Civic оиласидан ташқари ўтган йилнинг декабрь ойида “Японияда йил автомобили” номига сазовор бўлган седан Chevrolet Malibu ва родстер Mazda MX-5 ҳам ғолибликка номзодлик қилди.

Volvo XC90

Йўлтанламас ва пикаплар категориясида “Вольво” билан бир қаторда Honda Pilot ва NissanTitan XD ҳам биринчи ўрин учун кураш олиб борди. XC90 модели 2003 йилда бу танловда ғолиб бўлган. Бундан ташқари, Швециянинг янги авлод йўлтанламаси Европадаги энг яхши машина номига номзод бўлганлардан бири саналади.

Теги: АҚШда йилнинг энг яхши автомобиллар

Всего комментариев: 0
avatar